Малайзияда парад машқлари вақтида иккита ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Малайзияда парад машқлари вақтида иккита ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Малайзияда май ойида ўтказилиши режалаштирилган Қироллик денгиз флотининг 90 йиллигига бағишланган парадга тайёргарлик вақтида тўқнашиб кетган иккита ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради.

Бу ҳақда Малайзия ёнғин-қутқарув хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Дастлабки версияга кўра, ўрта кўп мақсадли AgustaWestland AW139 вертолёти ва унинг эквиваленти Eurocopter Fennec тўқнашиб кетган, бортида камида 10 киши бўлган. Вертолётлардан бири Лумут авиабазасидаги стадионга кираверишда, иккинчиси эса авиабазанинг спорт мажмуаси сузиш ҳавзасига қулаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!