Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк рақибини нокаутга учратди (видео)

Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк рақибини нокаутга учратди (видео)

10 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promoutions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқишди.

Профессионал боксда фаолият бошлаган Маҳмуд Ғоипов танзаниялик Идди Макверага қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Бу вазиятда раунд якунланиб қолгани туфайли танзаниялик боксчи нокаутдан қутулиб қолди. Аммо учинчи ва тўртинчи раундларда ҳам Ғоиповнинг кучли зарбаларини ўтказиб юбориб, полга қулагач, рефери техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа, Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк жангидаёқ нокаут билан ғалаба қозонди.

Ҳаваскор боксда 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Маҳмуд Ғоипов 2016 йилнинг февралида Болгариядаги халқаро турнирда ғолиб бўлган, 2016-2018 йилларда «Uzbek Tigers» жамоаси сафида мусобақаларда қатнашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!