Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби ким билан тўқнаш келади?

Мадримов - Кроуфорд жанги ғолиби ким билан тўқнаш келади?

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини P4P рейтинги етакчиларидан бири Теренс Кроуфордга қарши ўтказади.

Ушбу жанг 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур жангда ғолиб бўлган боксчи WBC ва WBO камарлари соҳиби Себастьян Фундорага қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Мадримов - Кроуфорд жанги расман эълон қилингани йўқ. Бу ҳақда расман эртага Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган матбуот анжуманида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!