Лукашенко душманларига мурожаат қилди: "Мен ҳали тирикман"

Лукашенко душманларига мурожаат қилди: "Мен ҳали тирикман"

Белорусь президенти Aлександр Лукашенко ОAВдаги провокацион хабарларга қарамай, тириклигини ва мамлакатни тарк этмаганини айтди, дея хабар беради БелТа ахборот агентлиги. Давлат раҳбари қурилиш саноатига бағишланган йиғилишда нутқ сўзлади.

"Мен ҳали ҳам тирикман ва чет элда эмасман, душманларимиз эса Президент мамлакатни тарк этди ва чет элда, дея жар солмоқда", – деди Лукашенко.

Қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашувда Президент Беларусь фабрикаларида ишчилар хавфсизлик кучларининг зўравонлигига қарши норозилик намойишлари мавзусига ҳам тўхталди. Лукашенко иш ташлашлар ва "меҳнат жамоаларини ларзага солиш" корхоналарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!