Ла Лига. «Реал» 4 та, «Барселона» эса 8 та гол уриб ғалаба қозонди, «Атлетико М» мағлуб бўлди (видео)

Ла Лига. «Реал» 4 та, «Барселона» эса 8 та гол уриб ғалаба қозонди, «Атлетико М» мағлуб бўлди (видео)

Кеча, 2 сентябрь санасида Испания Ла Лигаси 3-тур баҳсларига якун ясалди.

«Барселона» жамоаси ўз майдонида «Уэска»ни қабул қилиб, йирик 8:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мезбонлар таркибида Лионель Месси ва Луис Суарес дублга эришган бўлса, Ракитич, Дембеле ва Алба ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир гол эса Пулидо томонида автогол сифатида каталонияликларга «совға қилинди». «Уэска»нинг голлари эса Эрнандес ҳамда Алекс Галяр томонидан киритилди.

«Реал Мадрид» эса 3-турда «Леганес»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мадридликларнинг голлари Карим Бензема (2 та), Гарет Бэйл ҳамда Серхио Рамос томонидан киритилди. Меҳмонларнинг жавоб голи эса Каррильо томонидан Тибо Куртуа қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйилди.

«Атлетико Мадрид» эса кутилмаганда сафарда «Сельта» 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Виголикларнинг голларига Макси Гомес ҳамда Яго Аспас муаллифлик қилди.

Ла Лига

3-тур беллашувлари

2 сентябрь, якшанба

«Леванте»—«Валенсия» 2:2

Голлар: 1:0 – 13 Марти, 1:1 – 16 Черишев, 2:1 – 33 Марти, 2:2 – 52, пенальти Парехо.

«Алавес» – «Эспаньол» 2:1

Голлар: 0:1 – 42, пенальти Баптистао, 1:1 – 57 Бастон, 2:1 – 59 Собрино.

«Барселона» – «Уэска» 8:2

Голлар: 0:1 – 3 Эрнандес, 1:1 – 16 Месси, 2:1 – 24, автогол Пулидо, 3:1 – 39 Суарес,3:2 – 42 Алекс Галяр, 4:2 – 48 Дембеле, 5:2 – 52 Ракитич, 6:2 – 61 Месси,7:2 – 81 Алба, 8:2 – 90, пенальти Суарес.

«Бетис» – «Севилья»1:0

Гол: 1:0 – 80 Санчес.

1 сентябрь, шанба

«Сельта» – «Атлетико М» 2:0

Голлар: 1:0 – 46 Макси Гомес, 2:0 – 52 Аспас.

«Реал Мадрид» – «Леганес» 4:1

Голлар: 1:0 – 17 Бэйл, 1:1 – 24, пенальти Каррильо, 2:1 – 48 Бензема, 3:1 –61 Бензема, 4:1 – 66, пенальти Рамос.

31 август, жума

«Хетафе» – «Вальядолид» 0:0

«Вильярреал» – «Жирона» 0:1

Гол: 0:1 – 54 Стуани.

«Эйбар» – «Реал Сосьедад» 2:1

Голлар: 0:1 – 15, пенальти Виллиан Жозе, 1:1 – 26 Kardonа, 2:1 – 90 Шарлес.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!