Кучли шамол сабаб АҚШ ва Мексика чегарасида «Трамп девори» қулаб тушди

Кучли шамол сабаб АҚШ ва Мексика чегарасида «Трамп девори» қулаб тушди

АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегара бўйлаб қурилаётган «Трамп деворлари»нинг бир қисми кучли шамол сабаб қулаб тушди.

Маълум бўлишича, деворнинг қисмлари Мексика томонига қулаган. «Мексика ҳукумати тезкорлик билан вазиятга аралашиб, қўшни кўча бўйлаб ҳаракатни тўхтатишга муваффақ бўлди», — дейди чегарачилардан бири. Унинг айтишича, бу каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг келажакда қайтарилмаслиги учун вазият қурилиш пудратчиси билан муҳокама қилинади.

Президент Дональд Трамп 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида АҚШ ва Мексика чегарасини девор билан ҳимоялашга ваъда берганди. 2019 йилнинг ёзида Олий суд девор қурилиши учун Пентагон фондидан 2,5 миллиард доллар ажратишга розилик берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!