Криптовалютали миллионер саҳрода ақлли блокчейн-шаҳар қуришга қарор қилди

Криптовалютали миллионер саҳрода ақлли блокчейн-шаҳар қуришга қарор қилди

Криптовалютали миллионер Жеффри Бёрнс Невада штатидаги саҳрода блокчейн технологиясини қўллаган ҳолда "Innovation Park" ақлли шаҳарни қуради. "Deezen" маълумотларига кўра, Бёрнс бўлажак шаҳар барпо этиладиган 271 кв км ер майдони учун 170 млн доллардан ортиқ сармоя ажратган.

Ушбу ҳудудда Бёрнс эгалик қилувчи "Blockchains" компанияси бош қароргоҳи жойлашган. Ундан унча узоқ бўлмаган масофада эса "Google", "Apple" ва "Tesla"нинг кампуслари қад ростлаган.

Кремний водийсида жойлашган ақлли шаҳар ҳудудида турар жой мавзелари ва технологик компаниялар учун офис бинолари қурилади. Шаҳарда барча умумий инфратузилма фаолияти ва энергия тақсимоти учун блокчейн технологиясидан фойдаланилади.

"Innovation Park"нинг аксарият аҳолиси айнан тақсимот реестри технологиясини қўллаган ҳолда ово бериши, банк операцияларини амалга ошириши ва ўз шахсий маълумотлари билан ишлаши мумкин бўлади.

Кейинчалик ақлли шаҳар ўзида нафақат блокчейн-технологияни, балки сунъий идрок, нанотехнологиялар ва 3D-босмани ҳам ўзида бирлаштиради. Лойиҳанинг бу жиҳатлари ҳақида Бёрнс ҳозирча батафсил маълумот берганича йўқ.

Бўлажак шаҳарни лойиҳалаштириш ишлари устида "Ehrlich Yanai Rhee Chaney Architects" ва "Tom Wiscombe Architecture" архитектура бюролари иш олиб бормоқда.

Бёрнс шаҳарни ўз маблағлари эвазига қурмоқчи, қўшимча инвесторларни лойиҳага жалб этиш ҳақида ҳозирча гап-сўз йўқ. Биринчи босқичда қурилиш ишлари учун 300 млн доллар сарфланиши кўзда тутилган.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!