Кремль Путиннинг Трамп билан бўлажак учрашуви ҳақида маълумот берди

Кремль Путиннинг Трамп билан бўлажак учрашуви ҳақида маълумот берди

11 ноябрь куни Владимир Путин ва Дональд Трамп Парижда, Елисей саройидаги чошгоҳ вақтида қисқа мулоқот ўтказишади. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ раҳбарларининг тўлиқ форматдаги учрашуви Буэнос-Айресдаги «Катта йигирматалик» саммити чоғида бўлиб ўтади.

«Путин ва Трампнинг Париждаги учрашуви ОАВ ва халқаро майдондаги сиёсий доираларнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлди. Француз ҳамкасбларнинг фикрича эса, юзага келган ажиотаж Биринчи жаҳон урушининг 100 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ҳамда Халқаро жаҳон форумини соя остида қолдириши мумкин», деган Ушаков.

У французлар ўз хавотирларини Москвага ҳам, Вашингтонга ҳам етказишганини айтиб ўтган.

«Шу туфайли икки томон ҳам президентларнинг кенг форматдаги учрашувини кейинроққа, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган «йигирматалик» саммитига сурди», дея қўшимча қилган Ушаков.

Кремлдагилар Париждаги суҳбарлардан мақсад - «соатларни созлаб олиш» эканини айтиб ўтган. Бундан ташқари, президентлар ўзаро муносабатларни муҳокама қилишади. Москва томони Путин ва Трамп ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани ҳам муҳокама қилишади.

«Катта йигирматалик» саммити 30 ноябрь-1 декабрь кунларида Аргентина пойтахтида бўлиб ўтади.

Путин ва Трампнинг охирги учрашуви шу йилнинг июлида Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўшанда президентлар ўзаро муносабатлар ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишганди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!