Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқлангани маълум бўлди

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқлангани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.B.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ноозиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини ташкил этиш мақсадида ажратилган кредит маблағи ҳисобига хориждан олиб келинган қурилиш молларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ ҳамда “И.О.” оилавий корхонаси норасмий бошқариб келган А.С. замонавий меҳмонхона хизматини ташкил қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда меҳмонхона хизматини ташкил қилмасдан кредит маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.G.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан АЁҚШ биносини таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга оширмасдан жами 602,6 млн сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!