Коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар қабул қилинмоқда

Коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар қабул қилинмоқда

Буюк Британияда коронавирусга қарши вакцинага буюртмалар бериш бошланди. Бу ҳақда platforma.uz канали хабар берди.

Буюк Британия ҳукумати Франциянинг Sanofi ва маҳаллий GSK компаниялари билан 60 миллион дозадаги вакцинани сотиб олишга келишиб олди. Буюк Британия аҳолиси тахминан 67 миллион кишидан иборат.

АҚШ ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниясидан 600 миллион дона дозадаги вакцинани харид қилишга (АҚШ аҳолиси 328 миллион) сотиб олишга келишиб олган эди.

Япония ҳукумати эса Pfizer билан 60 миллион кишига етадиган (кунчиқар юрт аҳолиси тахминан 126 миллион киши) вакциналарни олиш бўйича келишувга эришди.

“Коронавирусга қарши вакцина чиқиши билан Ўзбекистон ҳам сотиб олишни маълум қилган. Ҳозирча бу воситаларни Россия, Хитой ва Ғарб ишлаб чиқаряпти. Қайси биридан қанча миқдорда ва қачон сотиб олишимиз бўйича яқин орада аниқ маълумот берилади, деган умиддамиз”, дейилади хабарда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!