Коронавирусга чалинган самарқандлик бемор қанча одамга вирус юқтирган?

Коронавирусга чалинган самарқандлик бемор қанча одамга вирус юқтирган?

Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 3 нафарга етди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, коронавирусга чалинган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган яна икки нафар фуқарода COVID-19 инфекцияси қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро 2020 йил 4 апрель куни томоқ оғриши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан яшаш ҳудудидаги поликлиникага мурожаат қилганди. Унда коронавирус аниқлангач, беморнинг катта корхона бошқарувчиси эканлиги айтилиб, у билан мулоқотда бўлган 200 киши карантинга олинди.

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, беморлар билан мулоқотда бўлган яна 325 нафар фуқаро Оқдарё туманидаги «Устоз» санаторийси, Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳамда Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилган. Уларнинг саломатлиги устидан тиббий назорат ўрнатилган.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан беморларни белгиланган стандартлар бўйича даволаш ҳамда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!