Коронавирус туфайли саратонга чалинган аёлнинг операцияси қолдирилди

Коронавирус туфайли саратонга чалинган аёлнинг операцияси қолдирилди

Ичак саратонига чалинган британиялик аёлнинг операцияси коронавирус туфайли рад этилди. Бу ҳақда "Метро" хабар бермоқда.

40 ёшли Бет Первис 2016 йилда ичакларида ўсма топилганлигини айтди. Ўшандан бери саратон ўпкага тарқалди. 2020 йилда у жарроҳлик амалиётига ўтиши керак эди, аммо коронавирус туфайли даволаниш кейинга қолдирилди. “Мен тушкунликка тушдим. Бу операциядан умидларим кўп эди, – дея тан олди у. – Даволаниш менинг ҳаётимни узайтириши мумкин".

Буюк Британияда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларга шифохоналарда жойларни бўшатиш учун барча шошилинч операциялар камида уч ойга қолдирилди. Первис ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлигини тушунганлигини, аммо юз берган воқеани ҳазм қилиш осон эмаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!