Коронавирус! Президент вакцина яратган одамга миллион доллар ваъда қилди

Коронавирус! Президент вакцина яратган одамга миллион доллар ваъда қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский коронавирус инфекциясига қарши вакцина яратган одамга миллион доллар ваъда қилди, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари, мамлакатнинг бош санитар шифокори Виктор Ляшко.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада жами 2777 та CОВИД-19 касаллиги қайд этилган, 83 киши вафот этган, 89 бемор даволанган.

"Мен сизга бир сирни айтаман. Президент мендан бизнинг академикларимизга хат ёзишни сўради ва агар кимдир вакцина ёки дори ихтиро қилса, билмайман қайси фонддан, аммо камида миллион. доллар олади", — деди Ляшко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!