Коронавирус: фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун нима қилиш керак?

Коронавирус: фирибгарлар тузоғига тушмаслик учун нима қилиш керак?

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти COVID-19 билан боғлиқ безовталикдан фойдаланилаётган фирибгарлар тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Шаҳноза Маматуропова хабар берди.

«Сиз, хориж компанияларидан дори-дармонлар ёки тиббиёт буюмларини онлайн харид қилмоқчи бўлсангиз, пул маблағларини ўтказишга шошилмасдан, қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўралади:

?онлайн харидларни амалга ошириш хизматини таклиф этаётган компаниялар фаолиятига билдирилган шарҳлар билан танишиш (бошқа мижозлар сотиб олган товарларни олмаганликлари ҳақидаги шикоятлар мавжудми ёки йўқми);

?компания жойлашган мамлакатда эмас, балки бошқа мамлакатда очилган банк ҳисоб рақамига тўловни амалга оширишни сўраса, харидни амалга оширмаслик;

?номаълум юборувчидан келган ёки Сиз кутмаган ҳавола ёки иловаларни очмаслик;

?тиббий асбоб-ускуналарни таклиф қилувчи ёки тиббий кўрикдан ўтказиш учун шахсий маълумотларингизни талаб қиладиган электрон почта хабарларига маълумот тақдим этмаслик.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!