Коронавирус: Австрия 6 декабргача локдаун эълон қилди

Коронавирус: Австрия 6 декабргача локдаун эълон қилди

Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда кескин чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилди.

17 ноябрдан бошлаб Австрияда қисман комендантлик соати кирилади. Аҳоли уйидан фақат ишга, дўконга, спорт билан шуғулланиш ёки муҳтожларга ёрдам бериш учун чиқиши мумкин. Ушбу режим 6 декабргача амал қилади. Фақат биринчи зарурат моллари билан савдо қиладиган дўконларгина ишлайди.

Кўнгилочар масканлар ва ресторанлар икки ҳафтадан буён ёпиқ, энди улар қаторига кутубхоналар, сартарошхона ва спорт заллари ҳам қўшилади. Мактаблар онлайн-режимга ўтади.

Курцнинг сўзларига кўра, Австрияда охирги ҳафтада 100 минг кишига 550та янги ҳолат тўғри келган – бу ҳукумат ҳисоблаган меъёрдан 11 баравар кўп.

Австрия соғлиқни сақлаш вазирлиги фақат қатъий локдаун шифохоналар тизимини инқироздан сақлаб қолиши мумкинлигини қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!