Кореяда бир қанча ишчилар тупроқ остида қолиб кетди

Кореяда бир қанча ишчилар тупроқ остида қолиб кетди

Жанубий Кореяда қутқарувчилар шанба куни карьерда тупроқ кўчкиси остида қолган икки ишчининг жасадини топди, деб хабар беради YONHAP агентлиги.

Қутқарувчилар бедарак йўқолган ишчиларни қидиришда давом этмоқда. Расмийларнинг маълум қилишича, воқеа соат 10:08 да Кёнги провинцияси Янжу шаҳрида карьерни бузиш учун чуқур қазиш вақтида содир бўлган.

Тупроқ кўчкиси остида қолганларни қидиришга 50 нафар қутқарувчи, 20 та техника ва битта қутқарув ити жалб қилинган. Бироқ, баландлиги 20 метргача бўлган тупроқнинг кўплиги уларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда.

Аввалроқ соат 16:25 да 28 ёшли ишчининг жасади, кейин эса яна 55 ёшли ишчининг жасади топилган.

Расмийлар қутқарув операциясига қўшимча экскаваторлар жалб этилишини айтди.

Карьер қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Sampyo компаниясига тегишли.

Бош вазир Ким Бу Гум расмийларга кўчки остида қолган ишчиларни қутқариш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!