Конимех туман суди фуқарони муддатидан олдин шартли озод этди

Конимех туман суди фуқарони муддатидан олдин шартли озод этди

2019 йил 3 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Элмуратов Улуғбек Исмаилович 23.06.2017 йилда ЖИБ Қизилтепа туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси асосан 3 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси,  ва ЖКнинг 45-моддасига асосан, 2 муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш жазоси тайинланган. Элмуратов Улуғбек Исмаилович 2019 йил 3 декабрь куни  жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси томонидан сайёр қабулида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди. Элмуратов Улуғбек Исмаилович юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга, қонун устиворлигини таъминлашда иштирок этаётган судьяларга, хусусан, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раисига ва суд ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!