Кисида: Япония Россия билан муносабатлари қийин бўлишига қарамай, тинчлик шартномаси тузмоқчи

Кисида: Япония Россия билан муносабатлари қийин бўлишига қарамай, тинчлик шартномаси тузмоқчи

Япония бош вазири Фумио Кисида Токио Москва билан тинчлик шартномасини тузишга қаратилган сиёсатини давом эттираётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги” туфайли Япония-Россия муносабатларида мураккаб вазият юзага келган.

“Бироқ Япония ҳудудий муаммони ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишга қаратилган сиёсатига содиқ қолишда давом этади”, — дея Кисида сўзларини келтирган ТАСС.

2 декабрь куни Япония бош вазири Россия билан тинчлик келишуви истиқболларини муҳокама қилиш учун ҳеч қандай шароит кўрмаётганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!