Ким Чен Ин Жанубий Корея билан алоқани тўхтатди

Ким Чен Ин Жанубий Корея билан алоқани тўхтатди

Сеулнинг қайта тикланган алоқа линияси орқали Пхеньянга қилган қўнғироғи жавобсиз қолди. Бу ҳақда "Ренхап" ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, томонлар суҳбат вақтини келишиб олишган, бироқ Шимолий Кореяда ҳеч ким телефонга жавоб бермаган.

КХДРнинг хатти-ҳаракатини 16-26 август кунлари Жанубий Корея AҚШ билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказиши билан изоҳлаш мумкин. Aввалроқ, маневрларнинг истиқболи Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон томонидан танқид қилинганди. Корея ишчилар партияси марказий қўмитаси бўлими бошлиғи ўринбосари Жанубий Корея расмийларининг қарорини "хиёнат" деб атади.

Кимнинг сўзларига кўра, машқлар Корея ярим оролидаги "беқарорликка қўшимча ҳисса қўшади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!