Кейт Миддлтон Британиянинг янги қироличаси бўлишга тайёр

Кейт Миддлтон Британиянинг янги қироличаси бўлишга тайёр

Қироллик оиласи бўйича мутахассис Ребекка Лонг Кейт Миддлтоннинг янги қиролича бўлишини башорат қилди.

Лонг шуни таъкидладики, 92 ёшли қиролича Кейтни қаноти остига олган. Улар иккови қироллик ҳаёти ва монархиянинг келажаги ҳақида соатлаб гаплашиб ўтиришади. Елизавета 37 ёшли Кейтни ўзига ворис сифатида анчадан бери тайёрлаб келаётган экан. Кейт аста секинлик билан баъзи масъулиятларни ўз зиммасига олаётгани бунга исбот бўла олади. Уильям ва Кейтни халқ ҳам жуда яхши кўради ва уларни тахтда кўришни хоҳлашади , дейди эксперт.

Кейт Миддлтоннинг эри шаҳзода Уильям тахтга даъвогарлар навбатида отаси Чарльздан кейин иккинчи ўринда турибди. Лекин халқ Чарльз ва рафиқаси Камилладан кўра Уильям ва Кейтни қўллаб қувватлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!