Катта еттилик давлатлари Украина чегараси ўзгаришини тан олмоқчи эмас

Катта еттилик давлатлари Украина чегараси ўзгаришини тан олмоқчи эмас

“Катта еттилик” давлатлари Украина чегаралари ўзгаришини тан олмаслигини маълум қилди.

G7 давлатлари, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари Киевга қанча зарур бўлса, шунча пайт қурол етказиб беришини таъкидлаган. Бу ҳақда уларнинг Германия шимолидаги Вангельс коммунасида бўлиб ўтган уч кунлик учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган баёнотида сўз боради.

Баёнотда Украинадаги уруш глобал иқтисодиёт истиқболларини ёмонлаштиргани ҳам қайд этилган. Бундан ташқари, “Катта еттилик” рус энергетик ресурсларидан қарамликни камайтиришини ҳам маълум қилган. Шу билан бирга, улар Хитойни Россияга ёрдам бермаслик ва санкцияларни четлаб ўтмасликка чақирган.

Шунингдек, “Катта еттилик” Москвага қарши санкциялар сиёсатини давом эттиришга тайёрлигини ҳам билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    +++,,,+++
    фойдаси йўқ бари бир россияни йиқитолмайсанлар европани ўзи яқин ойлар ичида йиқилишга тайёр бўлиб қолдику
    Уруш давом этиши кередааааа ахр буларга
    master
    Senlar tan olaslarmi yo‘qmi ? U yerdagi xalqning o‘zi Rossiyaga qo‘shilmoqchi, mayli senlar o‘tirgan joylaringda tan olmay o‘tiraveringlar
    Shuhrat
    Аста-аста кунасан хунасалар