«Кашима Антлерс» Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

«Кашима Антлерс» Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

Осиё Чемпионлар Лигасида финалнинг жавоб ўйини ўтказилди.

Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби сафарда Эроннинг «Персеполис» клуби билан беллашди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Дастлабки баҳсда 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритган японияликлар нуфузли совринни қўлга киритдилар.

Энди «Кашима Антлерс» 12-22 декабрь кунлари ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади.

ОЧЛ
Финал, жавоб баҳси 
10 ноябрь

Персеполис (Эрон) - Кашима Антлерс (Япония) 0:0
Дастлабки ўйин: 
0:2

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!