Карантин: Украина Қримга алоҳида мурожаат билан чиқди

Карантин: Украина Қримга алоҳида мурожаат билан чиқди

Украина Президенти Владимир Зеленский коронавирус эпидемияси муносабати билан Қрим аҳолисига мурожаат қилди. Мурожаат Президент девонининг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди.

Давлат раҳбари Қримда яшовчиларни гигиена ва дезинфекция қоидаларига риоя қилишга чорлади: "агар иложи бўлса, уйда қолинг ва узоқдан ишланг, саёҳат қилиш ва гавжум жойларга боришдан сақланинг, касалликнинг биринчи аломатларида ўзингизни ўзингиз изоляция қилинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг".

Президент девони, шунингдек, яриморол аҳолисини коронавирус ҳақида ўзининг расмий веб-сайтида, шунингдек, ҳукумат, Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қримдаги президент девони веб-сайтларида янгиланган маълумотларни олишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!