Карантин! 3 нафар қидирувдаги шахс Тошкентга киришга уринди

Карантин! 3 нафар қидирувдаги шахс Тошкентга киришга уринди

АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

4 апрель куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 1973 й.т. фуқаро, ўзининг юк машинасида қишлоқ-хўжалик махсулоти билан бирга 4 нафар фуқарони белгиланган чекловларга зид равишда Тошкент шаҳрига олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳар биридан 50 000 сўмдан олган.
 
Шунга ўхшаган карантин қоидаларини бузиш ҳаракатлари Тошкент шаҳрига кириш постларининг ўзида 20 дан кўп ҳолатда аниқланган. Ундан ташқари, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳам кириб-чиқишда бундай ҳолатлар бир неча маротабалаб аниқланган.

‼️ Шу билан бирга, Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан яширинган 3 та ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ушланган ҳамда 4 та ҳолатда Тошкент шаҳрида сотишга мўлжалланган НАРКОТИК ВА ПСИХОТРОП моддаларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган.
 
⛔️ Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг барчаси юк ташиш машиналаридан фойдаланиб содир этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!