Кам ҳаракатлиликнинг чекиш ва диабетдан хавфли экани исботланди

Кам ҳаракатлиликнинг чекиш ва диабетдан хавфли экани исботланди

Жисмоний фаолликнинг ижобий таъсири эркак-у аёлларнинг барча ёш тоифаларида сезилган.

 

Биз ҳаммамиз жисмоний фаоллик умрни узайтиришини кўп эшитганмиз. Яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳатто уни амалга оширган олимларни ҳам лол қолдирди.
 
“Жисмоний ҳаракатнинг камлиги одамни гипертоник касалликлар, диабет ёки чекишдан кўра тезроқ ўлишига сабаб бўлади. Ҳеч қачон бу фикр бу қадар ишончли ва объектив таъкидланмаган”, дейди Кливленд клиникаси кардиологи Ваэль Жабер.
 
Тадқиқотчилар 1991 йил 1 январдан 2014 йил 31 декабргача бўлган даврда Кливленд клиникасига келиб, югуриш йўлакчасида тестдан ўтган 122 007 нафар иштирокчини ўрганиб чиққанлар. Мақсад жисмоний фаоллик умумий ўлимга қандай таъсир қилишини билиш бўлган.
 
Маълум бўлишича, ҳар қандай ортиқча ҳаракат умр давомийлигини узайтиришга хизмат қилади. Олимлар доим ҳаддан ташқари жисмоний фаоллик эрта ўлимга олиб келишидан ҳавотирга тушганлар. Бироқ тадқиқотлар унинг аксини исботлаган.
 
Жисмоний фаолликнинг ижобий таъсири эркак-у аёлларнинг барча ёш тоифаларида сезилган. Кам ҳаракат одамлар билан таққосланганда натижалар ҳайратомуз бўлган.Мазкур тадқиқот нафақат кўп сонли иштирокчилари билан балки объективлиги билан ҳам ажралиб туради. Олимлар иштирокчиларнинг сўзларига кўра эмас, тестлар натижасига қараб хулоса чиқарган. Натижалар сонда қуйидагича акс этади:
 
Кам ҳаракатли одамларда эрта ўлим хавфи фаол инсонларга қараганда 500 фоиз кўп;
 
Доимий ўтириш натижасида ўлимнинг юзага келиши чекишдан келадиган хавфдан деярли уч баробар ортиқ.
 
Кам машғулот қилувчи инсонларда доимий равишда шуғулланиб турувчиларга қараганда эрта ўлим хавфи 390 фоизга ортиқ.
 
Мазкур фактлар инсон ҳаётида фаолликни ошириш учун етарли бўлиши керак.
Manba: qalampir.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!