Журналист аёл уйидан ўлик ҳолда топилди. Уни ўлдиришганми ёки?..

Журналист аёл уйидан ўлик ҳолда топилди. Уни ўлдиришганми ёки?..

41 ёшли Вики Арчер ВВСдаги ҳамкасбларига унга бироз дам кераклигини айтган. У уйига кетган, орадан бироз вақт ўтгач эса қўшнилари уни ўлик ҳолда топишган.

Фожиа август ойида содир бўлган, аммо аёл жонига қасд қилиш ҳақида аввалдан ўйлаб юрган экан.

Вики 20 йилдан ортиқ вақт радиода ишлаган ва карьера қилишга улгурган. Аммо терговчининг айтишича, Вики жуда чуқур депрессия ҳолатига тушган ва икки марта жонига қасд қилишга уринган. Бундан ташқари, аёл “Твиттер”даги саҳифасида ўлимидан маълум вақт олдин руҳий ҳолатида муаммолар борлигини таъкидлаган.

Фожиа содир бўлган кечада уста чақирувга кўра журналистнинг уйига келади. Аммо эшик ичкаридан қулфланганини кўради. Кейин эса шубҳаланиб деразадан кирганида Арчернинг жонсиз ҳолда ютганини кўради. Маълумотларга кўра, журналист катта эҳтимол билан ўз жонига қасд қилган.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!