Жиззахда юк машинаси фуқарони уриб юборди

Жиззахда юк машинаси фуқарони уриб юборди

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида жойлашган қурилиш моллари бозорида Тошкент вилояти Ангрен шаҳри “Миробод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Э. бошқарувидаги “HOWO” юк машинаси фуқарони уриб юборди. Ҳодиса автоуловни орқага ҳаракатлантириш жараёнида рўй берган.

Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи жабрланувчи Б.М. иккала томон қовурғалар синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!