Жиззахда шифокорнинг маъсулиятсизлиги сабаб бемор вафот этди

Жиззахда шифокорнинг маъсулиятсизлиги сабаб бемор вафот этди

Жиззах шаҳрида яшовчи К.Колянов (исми-шарифи ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Жиззах вилоят бошқармаси тасарруфидаги Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2013 йилдан врач-гематолог бўлиб ишлаб келади.

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Я.Салиева (исми-шарифи ўзгартирилган) Жиззах вилоят Перинатал марказида 01.06.2017 йилда бўйин соҳаси туғма мелангиомаси, оғир даражадаги камқонлик ташхиси билан туғилган чақалоғи Е.Паповани 2018 йил 29 март куни Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази гематология бўлими гематолог шифокори К.Коляновга учрашиб қизига камқонлик ташхисини қўйишганлиги, қизининг қони гемоглабини 46 кўрсатгичга тушиб кетганлигини тушунтиради.

Я.Салиева қизи Е.Папова билан 2018 йил 29-март кунидан 2019 йил 6-апрелга қадарли даволаниб, чақалоқнинг лаборатория текширувидан сўнг қон таҳлили кўрсатгичи 49,0 ташкил қилган бўлсада, врач-гематолог К.Колянов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ги Қарорининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 14 февралдаги Гематология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида ги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган стандартларга ва белгиланган нормаларига амал қилмаган ҳолда чақалоқ беморнинг қон таҳлили кўрсатгичи паст бўлишига қарамасдан оғир аҳволдаги беморни фақатгина шифохонада стационар шароитда даво муолажаларини давом эттиртирмасдан, 2018 йил 6 апрель куни бемор чақалоқни уйига жавоб бериб юборади.

Я.Салиева қизи Е.Папова яшаш хонадонида аҳволи оғирлашиб, марказга олиб келинган ва барча кўрсатилган даво муолажаларга қарамасдан чақалоқ Е.Папова оғир даражадаги камқонликнинг оғир даражадаги ташҳиси билан 2017 йил 17 апрель куни вафот этади.

Врач-гематолог К.Коляновга нисбатан касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, яъни шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлишда ифодаланган жиноят белгиларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иш қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2019 йил 26 март кунги хукми билан врач-гематолог К.Колянов Ўзбекистон Республикаси ЖК 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ЖК 45-моддасига асосан 2 йил муддатга соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда, шунингдек шифокорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Э.Қаршиев, Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!