Жиззахда муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди

Жиззахда муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди

Шу йил 25 сентябрь куни номаълум шахс Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида жойлашган “Paynet” шаҳобчаси эшик қулфини бузиб кириб, у ердан бир дона компьютер жамламасини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Н.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!