Жиззахда машинасида инсон жасади борлигини айтган эркак фош бўлди

Жиззахда машинасида инсон жасади борлигини айтган эркак фош бўлди

Жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган "Манас-14" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига "Груз-200" ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганлигини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон эканлиги, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топганлиги маълум бўлган.

Жиззахда машинасида инсон жасади борлигини айтган эркак қўлга олинди

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган "Эпика" русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам худди "Кобальт" ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлаганлиги маълум бўлган.

Жиззахда машинасида инсон жасади борлигини айтган эркак қўлга олинди

Жиззахда машинасида инсон жасади борлигини айтган эркак қўлга олинди

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!