Жиззахда мактаб ўқувчисининг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Жиззахда мактаб ўқувчисининг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

23 февраль куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани № 10 мактабнинг 6-синф ўқувчиси Б.Б. вафот этган. Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси раҳбари Анвар Умаровнинг UZ24 га маълум қилишича, унда юраги билан боғлиқ муаммо бўлган, футбол ўйнаётган вақтида юраги тўхтаб қолиши оқибатида вафот этган.

Аввалроқ қатор интернет нашрларида №10 мактаб ўқувчилари орасида танаффус вақтида жанжал бўлгани, катта синф ўқувчиси 6-синф ўқувчисини ургани, натижада у жонлантириш бўлимига ётқизилгани ва ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, таълим муассасаси раҳбарлари ҳодиса бўйича ички ишлар органларини хабардор қилмагани, улар тиббиёт ходимларидан бу ҳақда эшитганлиги айтилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!