Жиззахда мактаб қўитувчиси 1 синф ўқувчиларига стул кўтартирди

Жиззахда мактаб қўитувчиси 1 синф ўқувчиларига стул кўтартирди

Ўқувчилар инглиз тили дарсида уйга берилган вазифаларни бажармаганлиги учун ўқитувчи томонидан жазоланган.

Жиззах вилоятидаги мактабда таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари стул кўтариб турганликлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бу ҳақида UzNews.uz нашри хабар қилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 22 апрель куни Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабда 1-"А" синфга ўтилаётган инглиз тили дарсида ўқитувчи Р.Т. ўқувчилардан уйга берилган вазифаларни сўраган. 6 нафар ўғил ва 7 нафар қиз болаларини дарсга тайёргарлик кўрмасдан келганликлари туфайли гўёки тарбиявий чора деб синф хонасидаги ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилган.

Ушбу ҳолатни ўзининг телефон аппаратида видео тасвирга олиб, Telegram платформаси орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!