Жиззахда етти ойда 1,8 минг корхона ташкил этилди

Жиззахда етти ойда 1,8 минг корхона ташкил этилди

Жиззах вилоятида 2018 йилнинг 8 ойида салкам 2 минг янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган, дея хабар бермоқда Turon24 нашри. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу ҳолатига нисбатан 379 тага кўпайган.

Бу даврда 412 та корхона ва ташкилот фаолияти тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 44,5 фоизга камайган. Натижада жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1,5 мингтага кўпайиб, уларнинг умумий сони 13,4 мингни ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг асосий улуши Жиззах шаҳрида 4,1 фоиз, Шароф Рашидов туманида 2,3 фоиз, Зомин ва Ғаллаорол туманларида 1,1 фоизни ташкил этмоқда. Жиззах шаҳрида 410 та, Шароф Рашидов туманида 292 та, Форишда 156 та, Бахмал туманида 154 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилиб, бу борада етакчилик қилмоқда.

Янгиобод, Арнасой ва Мирзачўл туманларида нисбатан кам корхоналар ташкил этилган

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!