Жиддий айблов: "Бош вазир журналист аёлга тегажоғлик қилган"

Жиддий айблов: "Бош вазир журналист аёлга тегажоғлик қилган"

The Sunday Times журналисти Шарлотт Эдвардс Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонни тегажоқликда айблади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

У ўзининг якшанба кунги мақоласида 1999 йили Spectator журнали таҳририятида бўлиб ўтган тушлик чоғида Борис Жонсон бошқалардан яшириб сонидан ушлаганини даъво қилган. У пайтлар Жонсон Spectator бош муҳаррири лавозимини эгаллаган, Эдвардс эса репортёрлик фаолиятини энди бошлаётганди. Ўзининг айтишича, ўша пайтда бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка қарор қилган.

Мақолада Жонсон қарама-қарши томонда ўтирган бошқа журналист аёлга нисбатан ҳам шундай қилиқ қилгани билдирилган.

Бош вазир девонхонаси бу айбловларни рад этиб, бундай ҳолат ҳеч қачон рўй бермаганини билдирди. Бунга жавобан Эдвардс «Бош вазир юз берган ҳодисани эслолмаса, демак, хотирам уникига қараганда анча яхши экан», дея киноя қилди.

Бу The Sunday Times нашри томонидан Борис Жонсонга нисбатан охирги пайтда илгари сурилган иккинчи айблов. Олдинроқ газета ходимлари Жонсоннинг америкалик тадбиркор Женнифер Аркури билан муносабатларини шубҳа остига олганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!