Женевада Афғонистон бўйича анжуманда 60 дан кўпроқ давлат ишитрок этади

Женевада Афғонистон бўйича анжуманда 60 дан кўпроқ давлат ишитрок этади

Женевада Афғонистон бўйича вазирлар даражасида ўтадиган анжуманда 60 дан кўпроқ давлат иштирок этади. Анжуман ноябрь охирида бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди.  

“Ноябрь охирида ўтадиган анжуман Афғонистон ҳукуматига давлатни тинчлик ва фаровонликка олиб келадиган муҳим ислоҳотларни амалга оширишда эришган тараққиёти бўйича ҳисобот беришга имкон беради”, дейилган хабарда.  

Анжуманда 60 дан кўпроқ давлатнинг иштирок этиши халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги узоқ йиллик ихтилофни батамом тўхтатишдаги қатъийлигининг кучли ишораси бўлади.  

Аввалроқ БМТ шиори остидаги анжуман 27-28 ноябрда бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Таъкидланишича, анжуманда Кобулни Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳидддин Раббоний, молия вазири Муҳаммад Қаюмий, мамлакатнинг олий ижрочи шахси Абдуллоҳ Абдуллоҳ, Афғонистон президентининг бир неча маслаҳатчиси ва Афғонистон эксперт ҳамжамияти вакиллари тақдим қилади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!