ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди

ЖЧ-2018. Франция Перуни мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди

ЖЧ-2018 доирасида С гуруҳи вакиллари Франция ва Перу терма жамоалари ўртасида учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувда французлар Килиан Мбаппенинг ягона голи эвазига мағлуб этди. 34-дақиқада Погба жарима майдончасига яқин келиб, Жируга ажойиб пас узатди, у зарба берди, дарвозабон бу зарбага ғов бўлди, қайтган тўп Мбаппега қулай тушди ва уни дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда Перу французларни ҳимояланишга мажбур қилди. Тажовузкор ҳужумлар, вазиятлар яратилди, аммо дарвозани ишғол қила олмадилар.

Ушба ўйиндан сўнг, Франция кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, Перу Австралия билан ўйиндан сўнг уйга қайтадиган бўлди.

ЖЧ-2018

С гуруҳи, 2-тур

Франция – Перу 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 34 Мбаппе.

Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба (Нзонзи, 89), Канте, Матюиди, Гризманн (Фекир, 80), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 75).

Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес (Сантамария, 46), Куэва (Руидиас, 82), Йотун (Фарфан, 46), Флорес, Акино, Каррильо, Герреро.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (16), Герреро (23), Акино (81), Погба (86).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!