Жасурбек Латиповда олтин!

Жасурбек Латиповда олтин!

Ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги финал жанглари бошланди. 

52 кг вазн тоифасида биринчи рингга кўтарилган Жасурбек Латипов филиппинлик рақиби Ладон Роген билан жанг қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа олтин медалига эга чиқди. 

Дастлабки раундда ҳамюртимиз қарши ҳужумларда яхши ишлаб, рақибга нисбатан кўпроқ зарба берди. Иккинчи раундда эса филиппинлик боксчи қошидан жароҳат олиб, шифокорнинг хулосасига кўра жангни давом эттира олмади.

Бир ярим раунд бўйича ҳакамларнинг баҳолари қуйидагича бўлди — 3:1 (20:18, 19:19, 18:20, 20:18, 20:18).

Бугунги финал жанглари. 

12:30. 56 кг. Жо Хё Нам (КХДР) - Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) 

12:45. 60 кг. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон) - Эрденебат Цендбаатар (Мўғулистон) 

13:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон) 

13:15. 69 кг. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон) 

13:30. 75 кг. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!