Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар сардобаликларга хайрия жўнатди

Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар сардобаликларга хайрия жўнатди

Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар Сардоба сув омборида юз берган офатдан зарар кўрган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун 26 минг доллар хайрия қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили Шаҳзод Турғунбоев маълум қилди.

Бундан аввал, 4 май куни Корея Республикасида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан қилинган 18 000 АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги хайрия “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказилган эди.

Эндиликда Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолияти олиб бораётган юртдошларимиз ушбу хайрия ишини давом эттириб, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган офатдан зарар кўрган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 26 минг доллардан зиёд маблағ тўплашди ҳамда хайрия тушумлари “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ўтказиб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!