Жанубий Кореяда ўтган бир суткада 25 кишида вирус аниқланди

Жанубий Кореяда ўтган бир суткада 25 кишида вирус аниқланди

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида яна 25 кишида COVID-19 аниқланди. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг жами сони 11 190 кишига етган. Беморларнинг 10 194 нафари соғайган.

Маълумотларга кўра, янги қайд этилган беморларнинг 17 нафари мамлакат ичида касалликни юқтириб олган, қолган 8 нафари эса четдан кириб келганлар.

Ўтган бир сутка ичида Жанубий Кореяда 19 нафар беморга шифохоналардан жавоб берилган. Ҳозирга қадар мамлакатда 264 киши коронавирус қурбонига айланган.

Янги касалланиш ҳолатлари кўпайишига коронавирус борлиги гумон қилинган ва кейинчалик тасдиқланган 29 ёшли йигитнинг 2 майга ўтар кечаси Кёнгидо провинциясидаги Йонъин шаҳридан Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудига боргани ва у ерда бир нечта клуб ва барларга киргани сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!