Жанубий Кореяда савдо мувозанатида тақчиллик кузатилишда давом этмоқда

Жанубий Кореяда савдо мувозанатида тақчиллик кузатилишда давом этмоқда

Энергомаҳсулотларнинг нархи ошиб кетгани боис Жанубий Корея импорти июль ойида экспорт ҳажмидан ошиб кетди.

Савдо мувозанатидаги ушбу тақчиллик апрель ойидан буён давом этмоқда. Мамлакатнинг савдо, саноат ва энергетика вазирлиги душанба куни ушбу ҳисоботни эълон қилди, деб ёзмоқда ТАСС.

Импорт ҳажми экспорт ҳажмига қараганда 4,7 миллиард долларга кўп бўлган. Июль ойида экспортнинг йиллик кўрсаткичи бўйича ҳисоблаганда 9,4 фоизга ошганига қарамай, шундай ҳолат кузатилмоқда. Июль ойида экспорт кўрсаткичи 60,7 миллиард долларни ташкил этган. Бу июль ойи учун 1956 йилдан, яъни ҳукумат статистика олиб боришни йўлга қўйгандан буён энг юқори кўрсаткичдир. Энг яхши ўсиш чип ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, кемасозлик, пулат қуйиш ва нефть маҳсулотлари соҳасида кузатилган.

Бироқ, мамлакатнинг импорт кўрсаткичи ҳам кескин ошган ва 21,8 фоизни, яъни 65,4 миллиард долларни ташкил этган. Бу рақам ҳам июль ойи учун рекорд ҳисобланади.

Жанубий Корея савдо мувозанатидаги энг сўнгги салбий кўриниш 2008 йилдаги молиявий инқироз даврида қайд этилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!