Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортди

Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортди

Сўнгги бир кун ичида Жанубий Кореяда 1241 та янги коронавирус инфекцияси ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Чон Се Гюн хабар берди. Унинг таъкидлашича, бу мамлакат учун янги антирекорддир.

Бош вазир маҳаллий мутасаддиларни ижтимоий масофа қоидаларига жиддий қарашга чақирди. Унинг таъкидлашича, аҳолининг аксарияти барча талабларни виждонан бажаради, бироқ шахсий манфаат йўлида юрган бир неча бузғунчилар ҳамма нарсани бузади, бу эса юқумли касаллик тарқалишига қарши курашишга имкон бермайди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, баъзи ресторан ва барлар, тақиққа зид равишда, 21 соатдан кейин мижозларга хизмат кўрсатишда давом этишмоқда, эшикларини қулфлаб, кўчадан кўринадиган чироқларни ўчиришмоқда.

23 декабрдан бошлаб Сеул ва шаҳар атрофларида тўртдан ортиқ одамни, шу жумладан ресторанларда йиғиш тақиқланди. Янги йил байрамларида мамлакатда чанғи курортлари ва бошқа сайёҳлик марказлари ёпилади.

Жанубий Кореяда пандемия бошланганидан бери 53000 дан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 756 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!