Жанубий Корея фуқаролари Covid-19га қарши бепул эмланади

Жанубий Корея фуқаролари Covid-19га қарши бепул эмланади

11 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин мамлакатнинг барча фуқаролари коронавирусга қарши бепул эмланишини маълум қилди, деб ёзади The Korea Times Yonhap агентлигига таяниб. Жараён кейинги ойдан бошланиши режалаштирилган.

3 январдан мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг пасайиши кузатилмоқда, ўша куни 1000 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилган эди. Беморлар сони камайишига 17 январгача киритилган ижтимоий масофаланиш чора-тадбирлари ёрдам бермоқда.

The Korea Times газетаси, шунингдек, Жанубий Кореяда бу йил грипп билан касалланиш даражаси ўтган мавсумга нисбатан сезиларли даражада камлигини ёзмоқда.

Мамлакатда 14 миллион одам гриппга қарши бепул эмланди. Бироқ коронавирусга қарши кенгайтирилган ҳимоя чоралари — ниқоб тақиш, масофани сақлаш ва шахсий гигиенага риоя қилиш ҳам катта аҳамият касб этади, дейди мутахассислар.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!