Жангга бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди

Жангга бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

Мелиқўзиевга ушбу жангда мексикалик тажрибали боксчи Марко Антонио Перибан (25-5-1, 16 КО) рақиблик қилиши ва Бектемир унга қарши ўзининг WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилиши кўзда тутилганди. Бироқ Перибан жангга бир кун қолганда ўзини ёмон ҳис қилган. Ва жангни ўтказа олмаслигини айтган. Қайд этиш жоиз, иккала боксчи ҳам тарозидан ўтиб бўлганди.

Энди Бектемирга профессионал боксдаги бешинчи жангида мексикалик 26 ёшли Оскар Кортес (27-5-0, 14 КО) рақиблик қилади. Жанг АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур тўқнашув тонгги соат 06:00 ларда бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 13 декабрида ўтказиб, унда америкалик Александер Вонни (15-4, 9 КО) мағлуб этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!