Жакарта-2018. Эшкак эшувчиларимиздан олтин, кумуш ва бронза!

Жакарта-2018. Эшкак эшувчиларимиздан олтин, кумуш ва бронза!

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бугунги тонгида спортчиларимиз бирданига 3та медални қўлга киритишди. Академик эшкак эшиш бўйича финал баҳсларида иштирок этган атлетларимиз делегациямиз ҳисобига бир комплект медаллар шодасини тақдим этишди. 
Ҳар бир спортчидан иккитадан эшкак бўлган йўналишда финалда қатнашган Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаев жуфтлиги маррага биринчи бўлиб етиб боришди. Улар хитойлик рақибларни ярим сонияга ортда қолдиришди. Таиландлик эшкак эшувчилар бронза медалларига эга бўлишди.
Академик эшкак эшишнинг яна бир йўналиши — спортчиларда биттадан эшкак бўлган усулда жуфтликда иштирок этган Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев жуфтлиги маррага иккинчи бўлиб етиб келишди. Кумуш медаль! Вакилларимиз хитойликлардан ортда қолишган бўлса, Япония бронза медалига эга бўлди.
Академик эшкак эшишнинг яна бир финалида ўзбекистонликлар делегациямизга яна бир медални тортиқ этишди. И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Ҳакимов, З.Усмоновдан иборат тўртлик жамоамиз финишга учинчи бўлиб етиб келишди. Ҳамюртларимиз масофанинг 3/4 қисмигача 2-ўринда келишаётганди. Сўнгги 500 метрда улар индонезияликларни ўтказиб юборишди. Ғолиблик хитойликларга насиб этди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!