Жаҳон банки МДҲ давлатлари орасида энг юқори иқтисодий ўсишга эга давлатни айтди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жаҳон банки МДҲ давлатлари орасида энг юқори иқтисодий ўсишга эга давлатни айтди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жаҳон банкининг ҳисоботида келтирилишича, 2021 йил жаҳон иқтисодиёти ўсиши 5,6 фоизни ташкил этади, Бу сўнгги 80 йил давомида энг юқори ўсиш экани айтилмоқда.

Шунга қарамай, иқтисодий тикланиш жараёни номутаносиб равишда кечади, дейилмоқда ҳисоботда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, глобал тикланиш асосан йирик иқтисодиётга эга мамлакатларнинг жадал ривожланиши ҳисобига юз беради. Кўплаб ривожланаётган мамлакатлар эса пандемиянинг салбий оқибатларини узоқ вақт сезиб туради.

Жаҳон иқтисодиётининг тикланишига АҚШ ва Хитой катта ҳисса қўшади. Масалан, Хитой иқтисодиёти 2021 йилда 8,5 фоизга, АҚШники эса 6,8 фоизга ўсади.

Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари иқтисодиёти жуда секин тикланади.

Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти 2021 ва 2022 йилларда ўртача 3,9 фоизга ўсади. Ушбу ҳисоб-китоб Жаҳон банкининг аввалги маърузасида келтирилган статистикадан анча ишончли экани айтилмоқда. Экспертларнинг фикрича, мазкур минтақа мамлакатларида йилнинг иккинчи ярмида эмлаш жараёни жадаллашиши мумкин, бу эса иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.

Маърузасида МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори ўсиш Тожикистонда кузатилиши таъкидланган. 2021 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 5,3 фоизга ошади.

Жаҳон банки минтақа мамлакатларининг иқтисодий ўсишига қуйидагича баҳо бермоқда:

Озарбайжон 2,8 фоиз

Арманистон 3,4 фоиз

Беларус 2,2 фоиз

Грузия 6 фоиз

Қозоғистон 3,2 фоиз

Қирғизистон 3,8 фоиз

Молдова 3,8 фоиз

Россия 3,2 фоиз

Тожикистон 5,3 фоиз

Украина 3,8 фоиз

Ўзбекистон 4,8 фоиз


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!