Жаҳон банки 2020 йилда қашшоқлар қаторига қанча осиёлик қўшилишини айтди

Жаҳон банки 2020 йилда қашшоқлар қаторига қанча осиёлик қўшилишини айтди

 

2020 йили 35 миллиондан зиёд осиёликлар қашшоқлар қаторига қўшилиши эҳтимоли бор. Маълумотларга кўра, қитъада яшовчи 38 миллион кишининг кунлик даромади 5,5 доллардан пастлаб кетиши кутиляпти. 

«Шарқий Осиё ва Океанияда қашшоқлар сони 20 йилдан бери илк маротаба ўсиши кузатилди», — дейилади Жаҳон банки баёнотида.

Банкнинг қайд этишича, агарда иқтисодий ўсишга хавф солган коронавирус пандемияси содир бўлмаганида 33 миллион киши бу аччиқ қисматдан қутулиб қолиши мумкин бўларди.

Инқироздан қолган «чандиқлар» ҳали кўп йиллар азоб беради, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Шунинг баробарида, банк карантин сабабли жорий этилаётган технологиялар аҳолининг қашшоқ қатламлари учун янги имкониятлар тақдим этиши мумкинлигини ҳам инкор этмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!