Халқаро кураш ассоциацияси хабарига кўра, Италия кураш академияси расман ўз фаолиятини бошлади. У Италияда расмий рўйхатга олиниб, давлат идоралари томонидан тасдиқлангани тўғрисидаги ҳужжат Халқаро кураш ассоциациясига тақдим этилди.
Янги ташкил этилган Италия кураш академиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқаро кураш ассоциацияси Кураш институти ва Ўзбекистон кураш федерацияси жорий йил февраль ойи охирида Европанинг ушбу мамлакатида мураббийлик семинарини ташкил этади.
Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиладиган ушбу семинар Европанинг барча мамлакатлари вакиллари учун очиқ ҳисобланади. Семинар давомида курашни кўҳна қитъада оммалаштиришда иштирок этадиган мутахассис ва спортчиларга кураш яктаклари, ўқув-қўлланмалар тарқатилади.
Мазкур кураш семинари 2024 йилнинг июль ойида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро турнирга тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Италияда соврин жамғармасига эга халқаро турнир ташкил қилинади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.