“ISUZU”даги 401 миллион сўмлик товарлар фош бўлди

“ISUZU”даги  401 миллион сўмлик товарлар фош бўлди

Божхона органлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ шахслар томонидан мамкалатимизга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган яна бир тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан фуқаро А.А. бошқарувидаги “Исузу” русумли транспорт воситасини белгиланган тартибда тўхтатиб, кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг юкхонасида қиймати 401,3 миллион сўмлик 16 минг 560 дона чўғланма лампалар ҳамда 225 дона маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари  олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!