Истанбулда яна бир музей масжидга айлантирилди

Истанбулда яна бир музей масжидга айлантирилди

Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган, тарихи VI асрга бориб тақалувчи Карие (Хора) музейини Туркия Дин ишлари бошқамаси тасарруфига ўтказиш ва масжид сифатида очиш ҳақида президент қарори қабул қилинди. 

Мазкур обидани масжиддан музейга айлантириш тўғрисидаги қарор 1945 йилда қабул қилинган ва 2019 йилнинг 11 ноябрида Давлат Кенгаши томонидан бекор этилган эди. Кенгаш қарорида давлат вақфларни муҳофаза қилиши мумкинлиги, бироқ уларга аралаша олмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган. 

534 йилда монастир сифатида барпо этилган, Византия меъморчилиги намунаси ҳисобланувчи ушбу бино усмонийлар ҳукмронлиги даврида – 1511 йилда масжидга айлантирилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия президентининг жорий йил 10 июлдаги қарори билан Истанбул фатҳининг тимсоли бўлмиш “Авлиё София” ҳам музейдан масжидга айлантирилди. Бу ерда 86 йилдан кейин илк бор жума намози 24 июлда ўқилди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!