Исроил Мадримовда ҳам ғалаба! Етти нафар боксчи эртага олтинлар учун рингга чиқади

Исроил Мадримовда ҳам ғалаба! Етти нафар боксчи эртага олтинлар учун рингга чиқади

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Осиё ўйинлари мусобақасининг финалчисига айланди. 

75 кг вазн тоифасида Мадримовга ярим финал жангида филиппинлик Феликс Марсьял рақиблик қилди ва унда вакилимиз, 3:2 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди ва еттинчи финалчи бўлди.

Маълумот ўрнида, бунгача Жасурбек Латипов ва Шунқор Абдурасулов ва Бобоусмон Ботуров, Ҳасанбой Дўстматов, Миразиз Мирзаҳалилов, Иқболжон Холдоров каби боксчилар мусобақа финалига йўлланма олган эди. 

Исроил Мадримов финалга чиққан еттинчи боксчига айланди, шу кунгача ўзбекистонлик эркак боксчиларнинг барчаси 100 фоизлик натижа билан финалга йўлланма олдилар. 

Финал жанглари эртага, 1 сентябрь куни ўтказилади.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!